ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Қумқўрғон туманида маҳаллаларда ишлайдиган ҳоким ёрдамчилари учун янги тизимини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари давом этмоқда.
Бугун, ўқув машғулотларининг 5-кунида семинар иштирокчилари Давлат активларини бошқариш агентлиги тўловга қобилятсизлик жараёнини юритиш бўлими бошлиғи Равшан Жўраевнинг маърузалари тингламоқда.