Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ХОТИН -ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВЕЛОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон туман ҳокими, туман прокурори ташаббуси билан хотин -қизлар ўртасида велоспорт бўйича марафон ўтказилди.

"Алпомиш" спорт ўйингоҳида ташкил этилган веломарафонда иштирокчилар жами 5 километр масофани босиб ўтишди.

Унда 30 ёшдан катталар ўртасида 1-ўринни "Мустақиллик" маҳалласидан Ойгул Авазова, 2-ўринни "Пахтабод" маҳалласидан Гулфия Қобилова, 3-ўринни "Элобод" маҳалласидан Шоира Туроповалар эгаллашди.

30 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 1- ўринни "Дўстлик" маҳлласидан Орзигул Очилова, 2-ўринни "Янгиер"маҳалласидан Матлуба Болтаев, 3-ўринни "Боғаро" маҳалласидан Зухра Бекқуловалар қўлга киритишди.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Салима Валиева ғолибларга диплом ва пул мукофотларини топширди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси