Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ШИЖОАТИ ВА МАТОНАТИ ЎРНАК ОЛСА АРЗИГУЛИК

Янги йил байрами арафасида жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида ҳам шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ўз иродаси билан айрим соғ инсонларга ўрнак бўла оладиган, имконияти чекланган бўлсада оёқлари билан расм чизиш қобилиятига эга Мафтуна Эшбоева ушбу мусобақада иштирок этди ва шахмат бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

2-ўрин "Боғаро" маҳалласи фуқароси Хосият Нормуродовага, 3-ўрин "Исломобод" маҳалласи фуқароси Муқаддас Кўчаровага насиб этди.

"Жийдали" маҳалласида яшовчи Насиба Абдуллаеванинг оёқлари ўзига бўйсинмасада чеварлиги билан юртдошларимизга таниш.

"Жасорат" медалининг соҳибаси камон ёйдан ўқ отиш бўйича яқиндагина Ўзбекистон чемпиони бўлди.Бугунги мусобақада Насиба ҳам фаол иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси