Янги йил байрами муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди. Урушнинг оловли жангларида иштирок этган фахрийлар хонадонига вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Орипов, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи полковник П.Сатвалдиев, вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник И.Камбаров туман ҳокими Р.Гаппаров, туман Мудофаа бўлими бошлиғи Б.Худойбергановлар ташриф буюрди.
“Саховат” маҳалласида яшовчи Зокир бобо Қодиров, “Мунчоқтепа” Ҳайит бобо Мусаев, “Меҳробод” маҳалласи фуқароси Икром бобо Ахмедовларга Президентимизнинг совғалари, “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони, 1 миллион сўмлик сертификат ва эсдалик совғаларини топширди.
Давлат раҳбарининг янги йил байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Юртимизнинг тинч, фаровон кунлари учун уларга миннатдорлик билдиришди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024