Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Шухрат Абдураимов хонадонбай юриб, олиб борган хатлов натижаларига кўра, Салим Хурсанов хонадонида бўлганида оиланинг 5 нафар аъзоси узоқ йиллар икки хонали уйда, номуносиб шароитда яшаб келаётганлиги аниқланди.
Хонадон эгалари бирор маротаба туман ҳокимлиги ёки бирор бир масъулларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ушбу хонадонга ҳомийлар, маҳалла аҳли кўмаги билан хашар йўли билан янги 4 хонали уйни қуриш ишлари бошлаб юборилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024