Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаров навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Ўз муаммоларига ечим излаб келган фуқаролар билан туман ҳокими юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Асосан моддий ёрдам, иш билан тъминлаш, кадастр масалалари ўртага ташланди. Аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024