Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИ

Сурхон вохасида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш, “оғир” маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу хайрли ташаббусларнинг давоми сифатида Қумқўрғон тумани Халаки маҳалласида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш маҳсулотлар кўргазмалари, “Беш ташаббус” доирасида бажарилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида мехнат ярмаркалари, маҳалла фуқароларининг саломатлигини яхшилаш борасида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотлари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими маҳаллалрда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг манзилли дастурлари билан яқиндан танишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
49 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси