Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР УЧРАШУВИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Қумқўрғон тумани Маданият бўлимида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида тадбиркорлар ва таъмитнотчилар томонидан кўргазма ташкил этилиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида тақдимотлар қилинди. Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар ёшлар муамоларини тиглади. Ҳар бир мурожаатга ижобий ечим чоралари кўрилди.

Хусусан, Дўстлик маҳалласида яшовчи Тўрақулов Жохонгир устачилик билан шуғулланниб келади, аммо унинг зарур асбоб-ускуналар йўқлиги боис устачилик ҳунари билан шуғулланишида муаммоларга дуч келаётган эди. Жохонгирга керакли асбоб-ускуналар олиб бериладиган бўлди.

Шайманова Гуласал карате спорт устаси бўлсада, ҳозирда ишсиз эди. Ушбу учрашувдан кейин Гуласалга янги тўгарак очиб, ўзининг севимли спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун барча шарт-шаротитлар яратиладиган бўлди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси