Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ОЧИҚ БЮДЖЕТ ПОРТАЛИДАН ФОЙДАЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Қумқўрғон тумани 33-умумтаълим мактабида  “Очиқ Бюджет” порталидан фойдаланиш, унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

 Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Чориев ва Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Қ.Чориев  ва депутатлар, умумтаълим мактаби директорлари, мактабгача таълим ташкилоти мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари,  шунингдек тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори ва “Очиқ бюджет” порталининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси