Қумқўрғон тумани 2-сектор, Боймоқли маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Прокурор кубоги учун ўтказилган мусобада 9 та маҳалла ёшлари ўзаро белашдилар.
Мусобақанинг финал ўйинида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар иштирок этиб, ғолиб жамоларни табриклади ва эсталик совғаларини топширди.
Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни Боймоқли маҳалла ёшлар жамоаси, 2-ўринни Хўжақишлоқ ёшлар жамоаси 3-ўринни Боботоғ маҳалласи ёшлар жамоаси қўлга киритдилар.
Маҳаллаларда сектор раҳбарлари кубоги учун футбол мусобақалари давом этади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024