Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭКИН МАЙДОНЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

Қумқўрғон тумани Нурмамат Мирзаев ҳудуди Ойбекжон Шухрат фермер хўжалигида амалий-кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирининг 1-ўринбосари Ш.Тешаев ҳамда барча туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлар, фермер хўжалиги раислари иштирок этишди.

Вазир ўринбосари Ш.Тешаев қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида тавсия ва кўрсатмаларни бериб ўтди.

Мазкур фермер хўжалигига қарашли 191-дала контуридаги кузги -қишки агротехник тадбирлар пайтида ариқ, зовурларни қазиш натижасида дала четидаги тўпланган тупроқ уюмлари нотекис жойларга текисланиб, фойдаланш ер майдонларини кенгайтириш жараёнлари амалга оширилди.

Шунингдек, ариқ, зовурлар бегона ўт қолдиқларидан тозаланиб, хас-хашаклар олиб ташланди. Дарахтлар, буталар оқланди. Яшил макон лойиҳаси доирасида дала ва ариқ четларига тут кўчатлари ҳам экилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси