Юртимизда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими яратилди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида манзилли ўрганилиб, уларнинг муаммоларига ижобий ечим қилинаяпти.
Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқиётган, аммо контракт тўловини тўлашга имкони бўлмаган, эҳтиёжманд оила фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган, чин етим, ярим етим ёшларнинг 23 нафарига тўлов-контракт пулларининг 50 % тўлаб берилди.
Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров ушбу ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг яхши ўқиб, ўз билимларини ошириб, келажакда Ватанимизга нафи тегадиган етук мутахассислар бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар 100 нафарга яқин ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024