Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудига қарашли Ачамойли маҳалласида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда ёшлар туман прокурори Ш.Акрамовга ўзи муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилди.
Учрашувда асосан тадбиркорлик қилиш, кредит олиш, ер ажратиш, тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўралди.
Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал килиниб, қолган 13 та мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024