Қумқўрғон туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи Боғаро маҳалласида ногиронлиги бўлган оилалар истиқомат қиладиган хонадонларга боришди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Валиева фуқаролар муаммоларини ўрганди.
Суҳбат жараёнида ишга лайоқатли бўлган аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари бўйича таклифлар билдирилди.
Туман ИИБ катта инспектори И.Полванова хотин-қизларга ҳуқуқий –психологик тушунчалар бериб ўтди ва буклетлар тарқатилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024