Қумқўрғон тумани марказидан 35 км узоқликда жойлашган Хўжамулки маҳалласида 6 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Лекин шу вақтга қадар маҳалла идораси ўз биносига эга бўлмаган.
Муқим бир манзилга эга бўлмаган маҳалла идорасининг йўқлиги фуқаролар учун ҳам ноқулайликларга сабаб бўларди.
Бугун, махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги, барча шароитларга эга бўлган маҳалла биноси қад кўтарди.
Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросими маҳалла аҳлининг катта хурсандчилигига сабаб бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Таиров, туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жумаевлар иштирок этиб, маҳалла аҳлини табриклади.
Рамзий боғич қирқилиб, меҳмонлар янги бино билан танишдилар.
Маҳалла биносида 5 та хона, 1 та мажлислар зали мавжуд. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили учун барча жихозлари билан хоналар ажратилган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024