Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОРЛАР КУБОГИ УЧУН ВОЛЕЙБОЛ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудига қарашли Халаки маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича спорт мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда 9 та маҳалла ёшларидан тузилган жамоалар ўзаро беллашдилар.

Спорт мусобақасида туман ҳокими Р.Гаппаров ва туман прокурори Ш.Акрамовлар иштирок этиб, ғолибларни тақдирладилар.

1-ўринни Арсонбойли маҳалла ёшлари қўлга киритиб, 3 миллион сўм пул маблағига эга бўлишди.

2-ўрин Боймоқли маҳалласи жамоасига насиб қилди, 2 миллион сўм пул маблағи берилди.

3-ўринни эса Халаки маҳалла ёшлари эгалладилар, уларга 1 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси