Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари учун доимий тарзда Сиёсий-маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.
Бугунги ўқув соатини туман ҳокими, тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ҳокимлик аппарат ходимлари онлайн кузатиб боришди.
▶️ Ўқув соатида Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:
● Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари;
● Маҳаллаларда иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини кўпайтиришнинг янги тизими;
● Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти).
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024