“Яхшидан боғ қолади” деб бежизга айтилмаган. Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан саналади. Қумқўрғон тумани Ариқошган маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қувондиқ Ибраимов ташаббуси билан “Яшил макон” доирасида ҳашар ташкил этилиб, “Бобур” кўчаси четларига 200 туп гилос дарахт кўчатлари қадалди.
Ариқлар тозаланди, дарахт, буталар оқланди. Маҳалла аҳли яшил табиат ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, аҳилликда ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024