Айни дақиқаларда Қумқўрғон тумани Ҳунармандлар маҳалласида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, туман ҳокими Р.Гаппаров иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда. 4-сектор ҳудудидаги аҳоли муаммолари тингланаяпти.
Фуқаролар томонидан йўл таъмири, электр муаммоси, ишга жойлашиш моддий ёрдам, кредит ажратиш каби масалалар билан мурожаатлар йўлланди.
Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи Хуррам Худойқулов сув таъминотини яшилаш борасидаги қилган мурожаатига кўра, маҳалла кўчасига 500 м сув қувури тортиладиган бўлди.
Ҳолсоат Жалилованинг иш сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Тикув цехига ишга жойлашиш таклифи берилди.
Ҳар бир мурожаат тингланиб, ижобий ҳал этиш борасида тегишли чора тадбирлар кўрилди. Айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024