Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 19 январда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли қарори  имзоланган.

Унга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

 Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда тумандаги 61 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров ёшларга билдирилган юксак ишончни оқлаш ва зиммаларидаги масъулиятни  чуқур англаган ҳолда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тенгдошларининг дахилдорлик ҳиссини ошириши лозимлигини айтиб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси