“Боймоқли” маҳалла аҳли учун бугун қувончли шодиёналарга бой кун бўлди. Бир ёнда МФЙ ходимлари ўз идорасига эга бўлган бўлса, яна бир томонда оилавий поликлиниканинг янги биноси ўз ишини бошлади.
37-оилавий поликлиникасининг Боймоқли филиали сўнги йилларда тамирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 8377 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган поликлиника бугун янгича қиёфа касб этди.
Бино қайта реконструксия қилиниб, аҳоли учун сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилди.
Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳам барча зарур жиҳозлар билан таминланди.
Мазкур бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024