Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ХТБ МУДИРИ КУБОГИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Хабар берган эдик, Қумқўрғон туман “ХТБ мудири кубоги учун” спорт мусобақаси ташкил этилган. Бугун ушбу мусобақанинг давоми 70-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.

 Мактаб директорлари спортнинг армрестлинг (қўлда куч синашиш), стол тенниси, шашка, турникда тортиниш, Қараб теп (пара тепиш), футбол,  арқон тортиш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Спорт мусобақаларида ғолибларига туман ХТБ  мудири Н.Исматов томонидан пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилди.

Хусусан, футбол ўйинларида 1-ўринни 4-сектор ҳудуди директорлари жамоаси қўлга киритиб, 3 000 000 сўм пул мукофотини олди. 2-ўрин эса ХТБ жамоасига насиб этди ва 2 000 000 сўм пул мукофоти берилди. 3-ўрин 3-сектор ҳудудидаги директорлар жамоаси эгаллади, 1 000 000 сўм пул маблағи топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси