Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ЙЎҒРИЛГАН УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Халқимизнинг гўзал анъаналари, қадриятларини ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” Мунчоқтепа маҳалласи фуқаролари учун байрамона кайфият бағишлади. 

Тадбир ҳудуд аҳли учун ҳақиқий байрам сайлига айланди.

Тарих зарварақларидан сўзловчи ўтовлар, сумалак сайли, фолклор ансамблининг чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар, лапарлар тадбирга  ажиб бир тароват бағишлади.

Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, юртимизда инсон қадри улуғланаётгани,  жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратилаётганини  айтиб ўтди.

Тадбир давомида ёши улуғ отахон ва онахонларимизнинг ҳаёти давомида тўплаган бой тажрибалари ҳақидаги фикирлари  ёшларга маънавий озуқа, ибрат мактаби бўлди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси