Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
БОЛАЛАРНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

Болаларнинг таълим-тарбияси, улар вояга етаётган муҳит уларнинг келажак тақдирини белгилайди.Шу боисдан ҳеч биримиз болаларнинг келажагига бефарқ бўлолмаймиз.

Қумқўрғон тумани Агросаноат касб-ҳунар техникумида Болалар ишлари бўйича комиссияси аъзолари ва Болалaр ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъбаси ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Унда ЮНИСЕФнинг миллий маслаҳатчилари, тренерлар Нигора Абдурахмонова, Нигора Козиева, Нурмуҳаммад Қурбоновлар томонидан болалрга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, ушбу жараёнларга аралашиш, уларни ҳал қилиш, бу борада масъулларни жалб этиш каби масалалар амалий мисоллар ва иннавацион услублар орқали тушунтириб берилди.

Семинарда иштирокчилар фикр мулоҳазаларини билдиришди ҳамда мавзуга доир маълумотларга эга бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси