Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ИЛМ ЙЎЛИДАГИ ИЗЛАНИШЛАР ЮКСАК МАРРАЛАРГА ЕТАКЛАЙДИ

Қумўрғон туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Шохрухмирзо Мамадиев “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Интилувчан, ташаббускор ижодкор Шохрухмирзо Мамадиев Фарғона шаҳрида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб қайтди.

“Маҳатма Ганди, Жавоҳарлал Неру каби ҳинд олимларининг (Каста) табақа тизимига оид диний-фалсафий қарашлари” номли мақоласи билан ушбу танловда иштирок этиб, “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони, сертификати ва мақолалар тўплами билан тақдирланди.

МДҲ давлатлари, юртимизнинг турли ҳудудларидан 1500 дан ортиқ иштирокчилар мақолалари билан халқаро танловда қатнашган.
Қумқўрғон ўғлонининг илм йўлидаги изланишлари юксак минбарларда энг яхши илмий тадқиқитчи сифатида эътироф этилиши замирида эса катта меҳнат ва изланувчанлик мужассамдир.

Туман ҳокимлиги Шохрухмирзо Мамадиевни ушбу мукофот билан табриклайди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси