Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА УЧУН РАМЗИЙ ҚОЗИҚ ҚОҚИЛДИ

Қумқўрғон тумани Азларсой маҳалласида янги йирик лойиҳа тўқимачилик (ип калавадан то тайёр маҳсулотгача) корхонаси пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. Мазкур лойиҳа "ҚУМТЕХ ИНВЕСТ"МЧЖ томонидан амалга аширилади.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров, “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖ  тасисчиси  А.Хусановлар биргаликда 2021 йилнинг 16-20 декабр кунлари Россия Федератсиясининг Иванова шаҳрида хизмат сафарида боʼлиб қайтишган эди.

Ташриф давомида туманда тўқимачилик корхонасини ташкил қилиш бўича ООО “Рус-Торг” МЧЖ билан ҳамкорликни  йўлга қўйиш, тўғридан- тўғри  хорижий инвеститсия киритиш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини 30 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланганди.

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар билан ушбу корхонанинг қурилиши учун рамзий маънода қозиқ қоқилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 52,8 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушгач 1500 та янги иш ўринлари яратилади.

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси