Қумқўрғон тумани мажлислар залида Сурхондарё вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи Х.Нарматов бошчилигида МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамсилари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда пенсия, нафақа ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада муаммоларни бартараф этиш юзасидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазун-моҳияти ва аҳамияти кам таъминланган оилаларга, ижтимоий қўлла-қувватлашга муҳтож бўлган фуқароларга нафақа тайинлаш борасида тушунтиришлар берилди.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил маълумотлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024