Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Келинга ўзига тегишли мол-мулклари олиб берилди

Эр-хотин биргаликдаги турмуши давомида ортирилган мулкларини бўлиш, шунингдек келин ўзига тегишли мол-мулкларини олишда келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси билан тартибга солинади.

Судга даъвогар яъни келин А. ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини жавобгар Б. дан олиб бериш ҳақида даъво қилган.

Судда ушбу даъво талаби белгиланган тартибда тарафларнинг иштирокида мазмунан кўрилиб, жавобгар Б.дан даъвогар яъни келин А.га ўзига тегишли бўлган 1)1 дона 12 талик кондиционер ёки 4.500.000 сўм, 2)1 дона кир мошина ёки 1.200.000 сўм, 3)1 дона (пилисос) чангютгич ёки 800.000 сўм, 4)1 дона утюк ёки 250.000 сўм, 5)1 дона утюк стол ёки 200.000 сўм, 6)1 дона тюрма спалний ёки 800.000 сўм, 7)1 дона шифонер ёки 1.000.000 сўм, 8)3 та хона дераза ва эшик пардаси ёки 3.000.000 сўм, 9)1 катта гилам ёки 500.000 сўм, 10)2 дона майда гилам ёки 800.000 сўм, 11)1 дона сандиқ ёки 500.000, 12)2 дона шкаф ёки 400.000 сўм, 13)1 дона спалний диван 2 кишилик ёки 400.000 сўм, 14)1 дона термос ёки 100.000 сўм, 15)10 дона коса ёки 60.000 сўм, 16)10 дона пиёла ёки 50.000 сўм, 17)9 дона патнис ёки 270.000 сўм, 18)2 дона чойнак ёки 100.000 сўм 19)3 дона катта кўрпа ёки 450.000 сўм, 20)10 дона катта ёстиқ ёки 300.000 сўм, 21)25 дона кичик ёстиқ ёки 750.000 сўм, 22)20 дона майда кўрпа ёки 4.000.000 сўм, 23) 1 дона вилосипед ёки 200.000 сўм, 24) 1 дона майда вилосипед ёки 100.00 сўмлик жами 15 турдаги мол-мулклар олиб берилиши таъминланди.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Қумқўрғон туманлараро суди раиси                              У.А.Мамадиев

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси