Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Фуқарога 40.000.000 сўм қарзи ундирилиши таъминланди.

Маълумки қарз муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасида “Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлар билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бира йўла ёки бўлиб бўлиб, ўшанча суммадаги пулни  ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баробар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади” деб кўрсатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъвогар К. жавобгар Д.дан 40.000.000 сўм қарзини ундириб беришни сўраб даъво киритган.

Судда ушбу даъво талаби белгиланган тартибда тарафларнинг иштирокида мазмунан кўрилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Д.дан даъвогар К.га 40.000.000 (қирқ миллион) сўм қарзи ундириб берилди.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Қумқўрғон туманлараро суди раиси                                 У.А.Мамадиев

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси