Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ


Қумқўрғон тумани Ш.Мирзаев ҳудуди, “Феруз Акмалович”фермер хўжалиги дала майдонида чигит экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Туропов, туман ҳокими Р.Гаппаров, аграном мутахассислар, соҳанинг фахрий устозлари, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор масъуллар иштирок этди.

Туманда 2022 йил пахта хосили учун 7952 га майдонга “Беш қаҳрамон”, “Бухоро 102” навларини экиш режалаштирилган. Бу йил Сурхондарёга баҳорнинг эрта келишини, иқлим шароитини, инобатга олган ҳолда чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ўндириб олиш мўл ҳосил етиштиришда ўз самараларини беради.

Семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари ва олимлар ана шу ҳақда фикр юритди. Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси