Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон туман 4-сектор ҳудуди, Гултепа маҳалласида жойлашган  25-умумтаълим мактабида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди.

Унда  "Гултепа",  "Меҳробод" ва "Жарқишлоқ" маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар жам бўлишди.  "Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида" шиори остида ўтказиладиган ватанпарварлик байрам дастурида ҳарбий қисм оркестр-ансанбли, фахрий қоровули, махсус гуруҳи ва қурол-аслаҳалари намойиши бўлиб ўтди.

Шунингдек, "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус" доирасида тадбирлар ҳам  ташкил этилади.

Тадбир давомида спортнинг кураш, воллейболл, арқон тортиш, тош кўтариш, камон ҳамда ҳаво милтиғидан отиш ва армрестлинг (куч синаш) турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳам барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси