Ёшларни қўллаб –қувватлаш мақсадида Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Бўстон маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Учрашувда асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик бошлаш учун кредит олиш, субсидия асосида тикув машинасини олиш ва бошқа мурожаатлар билан маҳалла ёшлари туман ҳокимига юзланди.
Ф. Абдусаломова, Ф.Эргашоваларнинг рўзғорига қўшимча даромад манбааига эга бўлиши учун тикув машинаси сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Ю.Сафаровнинг тадбиркорлик бошлаши учун кедит маблағлари олишда амалий кўмак бериладиган бўлди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024