Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА НАВРЎЗ САЙЛИ ЎЗГАЧА ШУКУҲДА НИШОНЛАНДИ

Боҳор фаслида борлиқ гўзалликка бурканади. Ҳар бир нуқтада табиатнинг мўжизаларига гувоҳ бўламиз.  Шундай шукуҳли кунларда юртимизда Наврўз ўз  сепини оламга ёйди. 

Қумқўрғон туманида бу йилги Наврўз байрами ўзгача кўтаринки кайфият билан нишонланди. Элобод маҳалласининг Орнали қишлоғидаги кенг адирлик ён бағирларида табиат қўйнида умумхалқ байрам сайли бўлиб ўтди.

Баҳорий таомлар, кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар,  сумалак сайли,  халқ ўйинлари, кураш мусобақалари, спортнинг турли йўналишларидаги беллашувлар, миллий  урф ва анъаналарини ўзида жам этган маросимлар  туман аҳлига манзур бўлди.  Дошқозонларда халққа ош тарқатилди. 

Республикамизнинг машҳур санъаткорлари Жаноб Расул, Севинч Исроилова, Қаҳ-қаҳа жамоаси ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари халқ хизматида бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
54 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси