Жорий йилнинг 13-март куни Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида сектор раҳбарлари Сурхондарё телерадикомпаниясида “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида жонли эфир орқали аҳоли мурожаатларини тинглаган эди.
Унда Гулистон маҳалласи фуқароси Тўллаев Улуғберди 1996 йилда туғилган 1-гурух ногиронлиги бўлган ўғли Эшмирзаев Тоштемирни вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида ётиб даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат йўллади.
Бугун ушбу мурожаат туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ижобий ҳал этилиб, Тўллаев Улуғбердига ордер топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024