Қумқўрғон тумани Жозиба маҳалласида инвеститсия дастури асосида 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ўйин майдончалари мавжуд.
Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 1986-йилда қурилган бўлиб, 50 ўринли эди. Ҳозирда эса 150 ўринли бўлиб, барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий кўриниш касб этди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024