Қумқўрғон тумани Хўжамулки маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Рахмонқуловлар томонидан ёшлар муаммолари ўрганилди.
Ушбу учрашувда Хўжамулки маҳалласида яшовчи Тожиева Нодира деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун ер майдонини олишда бўйича мурожаат қилди. Нодира Тожиевага е-ижро аукционида иштирок этиш тартиби тушунтирилди ва бошланғич тўлови тўлаб бериладиган бўлди.
Муҳаммадиев Худайназар ҳунармандчиликнинг дуродгорлик йўналишини ривожлантириш мақсадида кредит маблағлари олишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат ҳам ечим қилиш мақсадида маъсулларга йўналтирилди.
Мазкур учрашувда ўртага ташланган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ижобий ҳал этиш борасида топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024