Юртимиз равнақига, қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган, кўп йиллик раҳбар, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган инсон, Усмон Алибоевич Менглибоев бугун қутлуғ 80 ёшни қаршилади.
Шу муносабат билан туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Туроповлар Усмон Алибоевични шукроналик куни билан табриклаб, вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.
Тадбирда сўз олганлар У.Менглибоевни узоқ йиллар давомида Сурхон воҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасининг моҳир мутахассиси, тажрибали ва ташаббускор раҳбар, ташкилотчи ва тадбиркор инсон сифатида эътироф этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024