Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев Қумқўрғон тумани "Гулистон" МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганди. Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат ўтказилиб маҳалладаги "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтарига" киритилган аҳоли вакилларига кўрсатилган ёрдамлар ҳақида, мактабгача таълим қамрови ва мактаб фаолиятидаги муаммолар юзасидан маълумотлар олинди. Аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши тушунтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024