Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 1-апрел куни Қумқўрғон туман "Ғалаба" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 34-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Ғалаба" МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраевалар томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

Давра суҳбатида 25 нафардан ортиқ "Ғалаба" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси