Қумқўрғон тумани "Шерози"маҳалласида маҳалла ёшлари учун мини-стадион қуриб фойдаланишга топширилди. Спорт мажмуасининг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров,сектор раҳбарлари,маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбиркор Жамшид Тўрахонов томонидан бунёд этилган мини -стадион нафақат ушбу маҳалла балки спортга иштиёқманд қўшни маҳалла ёшлари учун катта имкониятлар яратди. Шу кунинг ўзидаёқ маҳалла ёшлари учун футбол бўйича кичик турнир бошлаб юборилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025