Қумқўрғон тумани БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилган тадбирда ДХХ кубоги учун мини-футбол бўйича мусобақаси ўтказилади.
Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ДХХ бошлиғи Э.Шеров, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамолар гуруҳларга бўлинган ҳолда майдонда тўп суришади.
Спорт ўйинлари байрам тадбирига айланиб, вилоятимиз ва туманимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят босқичида 1-ўринни
эгаллаган жамоалар тегишли ўринни тасдиқловчи кубок, диплом, спорт медаллари, бадиий китоб ва маиший техникалар билан тақдирланади ҳамда ғолиб жамоа маҳалласига “Workout” майдончалари қуриб берилади, ваучер “сертификат” республика босқичининг тақдирлаш маросимида топширилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024