Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ўз муаммосига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этишди.
Мазкур бўлиб ўтган қабулда уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида ер-жой ажратиб бериш каби муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берди
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024