Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Нефтчилар маҳалласида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Дўстлик ва Нефтчилар маҳалласи ёшларининг муаммолари 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш.Акромов томонидан тинглади.
Учрашувда туман прокурори ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
Қолган мурожаатлар ҳам ижобий ечим қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Қувонарлиси шундаки, аввалги учрашувлардан бирида "Менга субсидия асосида тикув машина берсангиз, нафақат ўзимни балки яна 2 нафар ёшни иш билан таъминлайман" деб айтган М.Йўлдошева айтган сўзининг устидан чиққанлигини айтиб бунинг учун имконият берган "Юртбошимизга, сектор раҳбаримизга, туман Ёшлар ишлари агентлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман" дейди ёш тадбиркор.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024