Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
РЕСПУБЛИКА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туман шаҳар Маданият уйи ИИ-Республика "Китобхонлик ҳафталиги" тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров очиб берди. Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев,  туман Маданият бўлими раҳбар ўринбосари А.Тўхтаев, туман 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари, ўқувчи ёшлари, аҳоли вакиллари ва китобсевар ёшлар иштирок этишди. Туман ҳокимлиги томонидан китоблар топширилди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси