Қумқўрғон тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактабида 2022-йил 5-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши”да берилган вазифалар бўйича умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига йиғилиш ўтказилди.
Унда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ш.Мамадиев, туман Халқ таълим бўлими шўба раҳбари Д.Мўминова ва умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари қатнашдилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024