Оила — ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган тарбия ўчоғидир.
Аммо сўнгги йилларда ҳаётнинг синовлари олдида айрим оилалар бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиш ўрнига турли сабабларга кўра оилавий ажримларининг ошиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз.
Қумқўрғон туманида оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда туман ҳоким Р.Гаппаров, туманлараро фуқаролик суди раиси Ў.Мамадиев, туман ФХДЁ бўлим бошлиғи Ш. Абдуллаева, туман ҳокими ўринбосари Н.Жумаевалар ва 61 та маҳалла хотин –қизлар фаоллари иштирок этишди.
Унда ажрим ёқасида турган оилалар билан алоҳида ишлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, яраштириш комиссияси фаолиятини жадаллаштириш, ажримларнинг олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида айтиб ўтилди ва ҳуқуқий тушунчалар тушунчалар берилди. Иштирберилокчилар мавзуга доир саволлар юзасидан керакли маълумотларга эга бўлишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024