Рамазон ойининг муборак ҳайит айёми ҳамда яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова Мунчоқтепа маҳалласида яшовчи Ҳайит бобо Мусаевнинг хонадонида бўлди.
Метин иродали, ҳаёт йўли ибрат мактабига айланган отахон билан самимий суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Бугунги дориломон кунлар шукроналиги учун дуо қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024