Бугун 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами юртимиз бўйлаб нишонланмоқда.
Қумқўрғон тумани Ёшлик истироҳат боғида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида туман ташкилот, муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Туман ҳокими Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шунингдек, жамоат ташкилотлари томонидан ҳам Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024