Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик давом этмоқда

Бугун, 10 май куни Қумқўрғон туман ҳокимлигида Республика бўйича жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва маҳалладаги ишчи гуруҳлар учун мутахассислар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари давомида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини қонунчилик асосида ташкил этиш ва ўтказишда маҳалладаги ишчи гуруҳларнинг ўрни, сайловга аҳолини жалб қилиш, сайлов ўтадиган обектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган жойларга тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш ва шу каби масаллаларга тўхталиб ўтилди.

Семинар сўнггида ишчи гуруҳ аъзолари ўзларининг саволларига мутахассислар кўмагида жавоб олишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси