15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Қумқўрғон тумани марказидан 35 км масофада жойлашган “Чўкирли” маҳалласида янги клиника фаолиятини бошлади.
Замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган ушбу муассасада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳамда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Клиниканинг фойдалнишга топшириш тадбирида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Айтиш керак, ушбу ҳудудга яқин яна 8 та маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи шифохонада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир қатор тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган.
Жумладан, тор доирадаги мутахасислар, гинеколог, уролог, кардиолог, невропотолог, лор, терапевт, педиатор ва “УЗИ” врачлар ҳамда лаборатория хизмати йўлга қўйилган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024